"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди.
Бу ҳақда "Corriere dello Sport" нашри хабар берди. Янги келишувга кўра, 23 ёшли словакнинг маоши йилига 1.7 миллиондан 3 млн еврога оширилди. Шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.