

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби қанот ҳимоячиси Рами Бенсебайни "нерадзурри" аъзосига айланиши мумкин.

27 ёшли жазоирлик футболчи ушбу мавсумда ажойиб формада бўлиб турибди. У Бундеслиганинг 8 ўйинида 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
А Серия клуби ҳимоячини эркин агент сифатида қўшиб олишга умид қилмоқда. У билан Мёнхенгладбах жамоаси ўртасидаги битим шу йил ёзида ниҳоясига етади.
Рами Бенсебайни ҳимоя маркази ва ярим ҳимояда ҳаракатлана олади. У 17 млн евролик трансфер баҳосига эга.



