

Tuttosport хабарига кўра, Мадрид клуби «Интер»нинг 25 ёшли марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонига қизиқиш билдирмоқда. Клуб бош мураббийи Карло Анчелотти раҳбариятдан Бастонини сотиб олишни сўраган.
Қайд этилишича, «Интер» Бастони учун 80 миллион евро сўрайди.
Маълумот учун, италиялик ҳимоячи жорий мавсум 33 ўйинда гол ва 3та ассист қайд этган. Бастонининг миланликлар билан амалдаги келишуви 2028 йилга қадар имзоланган.



