"Интер" форвардини ижарага беради

Alisher
23 сен 2020, 11:31
"Интер" ҳужумчиси Себастьяно Эспозито фаолиятини Б Серияда давом эттириши мумкин.

18 ёшли италиялик футболчи ижара асосида СПАЛга ўтади. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Эспозитога шунингдек бошқа бир иккинчи дивизион клубидан ҳам таклиф бўлган.

Форвард СПАЛда 19 ёшли акаси, ярим ҳимоячи Сальваторе Эспозито билан бирга ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com