"Интер" Эриксенни "Аталанта" футболчисига алмаштиришни хоҳламоқда

Alisher
16 дек 2020, 12:37
"Интер" раҳбарияти "Аталанта"га ўйинчи алмашишни таклиф қилмоқчи.

Бергамога ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен йўл олса, тескари йўналишда Миланга хавбек Алехандро Гомес келиши мумкин.

Гомес "Аталанта"дан жамоа бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини билан келишмовчилиги сабаб кетишга яқин.

Эриксен жорий мавсум А Серия доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди. Гомес эса 9та ўйинда 4та гол ва ва 2та ассист ижро этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere della Sera