

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, футболчи жамоага эркин агент мақомида ўтиши мумкин.
Милан клуби мавсум сўнггида эркин агентга айланадиган Дибала билан музокараларни бошлади. "Интер" унга уч йиллик ва йилига 7 млн евролик шартнома таклиф қилишга тайёр.
28 ёшли аргентиналик жорий мавсум "Ювентус" таркибида барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 6та ассист қайд этди.



