

"Нерадзуррилар" бир йўла икки футболчи билан шартнома имзолашмоқчи.
"Интер" "Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видалга қизиқиш билдирмоқда. Чилилик футболчининг Милан клубига ўтиши тахминан 25 миллион еврога тушади.
Италияликлар шунингдек "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсони ҳам ўз таркибларига қўшиб олишмоқчи. Испаниялик футболчининг трансфери учун тахминан 35 миллион евро маблағ керак бўлади.



