

Италия клуби ўйин учун 73 минг чиптани сотиб бўлди ("Сан-Сиро" стадиони сиғими 80 минг) ва 5,8 млн евро ишлади.
Бу Италия футболи тарихида чиптадан даромад олиш бўйича рекорд натижа.
Аввалги рекорд "Рома" томонидан ўрнатилган эди. Римликлар "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финали ўйини учун 5,2 млн евролик чипта сотишга муваффақ бўлган.
"Интер"нинг аввалги рекорди ҳам 5,2 млн евро эди. Улар "Ювентус"га қарши 2018 йилдаги баҳсдан шунча даромад топишган.



