"Интер" "Барселона" собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
12 авг 2022
"Интер" "Ницца" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибога қизиқиш билдирмоқда.

Милан клуби "Барселона"нинг 22 ёшли собиқ ўйинчиси вариантини Милан Шкриньярнинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда.

Тодибонинг "Ницца" билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Transfermarkt портали ўйинчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato