"Интер" 4 футболчи учун 130 миллион евро сарфламоқчи

Alisher
4 апр 2020, 15:32
"Интер" ёзги трансферлар ойнаси учун мақсадларини белгилаб олди.

"Нерадзуррилар" 4 нафар ўйинчини 130 миллион евро эвазига харид қилишга уриниб кўришади.

"Интер" шартнома имзоламоқчи бўлган ўйинчилар орасида Эмерсон Пальмери ("Челси"), Мараш Кумбулла ("Верона"), Корентин Толиссо ("Бавария") ва Федерико Кьеза ("Фиорентина")лар бор.

Рўйхатдаги энг қиммат ўйинчи 50 миллион еврога баҳоланаётган Федерико Кьезадир.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gazzetta.it