

InStat маълумотларига кўра, италиялик "Сантьяго Бернабеу"да 5та сейв амалга оширди. Бунгача Буффон 8та учрашувда 8та сейв амалга оширган.
Ҳужумчи Криштиану Роналду кетма-кет Чемпионлар лигасининг 11-ўйинида гол урди ва "Реал"ни ярим финалга олиб чиқди. Бу турнирдаги ҳар бир баҳсда Роналду камида 4та зарба берган (ўртача 6,8). Зарбалар бўйича иккинчи футболчи Лионель Месси, бироқ унинг жамоаси мусобақани тарк этди.
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен "Севилья"га қарши жавоб ўйинининг энг яхши футболчисига айланди. Голландиялик 9 марта рақибни алдашга уринди ва барчаси муваффақиятли амалга оширди. У энг кўп голли вазият яратишга эришди (4та). Бироқ на Роббен, на унинг жамоадошлари гол ура олишмади.



