Инсинье: "Наполи" ҳаволаниб кетмаслиги лозим"

Tolibjon Qosimov
24 сен 2013
"Наполи" ярим ҳимоячиси Лоренцо Инсинье мавсум бошидаги ўйинлар ҳақидаги фикрларини билдирди.
Клуб Италия чемпионатида 12 очкодан 12 очко қўлга киритди, бундан ташқари Чемпионлар лигаси доирасида "Боруссия"ни мағлуб этди.

"Бу вазият ажойиб. Биз мавсумни ажойиб бошладик, аммо "Наполи" ҳаволаниб кетмаслиги лозим. Бундан кейин ҳам Бенитеснинг кўрсатмаларини бажаришда давом этишимиз керак. "Наполи" ўтган мавсумга қараганда қанчалик ўзгарди? Биз тўпни ерда кўпроқ ушлаб турибмиз ва рақибларга катта прессинг қилаяпмиз, ғолиблик руҳиятини Бенитес олиб кирди", — дейди футболчи.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com