Инсинье "Фейеноорд"га қарши баҳсда "Наполи"га ёрдам бера олмайди

Aslanov Jasurbek
4 дек 2017, 20:44
"Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсинье "Фейеноорд"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турини ўтказиб юборади.

Учрашув 6 декабрь куни бўлиб ўтади.

Лоренцо Инсинье "Ювентус"га қарши Италия чемпионатининг 15-тур баҳсида (0:1) жароҳат олган эди. Маълумотларга кўра, футболчи "Наполи" машғулотини ўтказиб юборди ва 6 декабрь куни майдонга тушмайди.

Ҳужумчи А Сериянинг 16-тур учрашувида иштирок этиши кутилмоқда. 10 декабрь куни "Наполи" "Фиорентина"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Mediaset