

“Барча ўйинларни кўрдим ва аниқ айта оламанки, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши гуруҳ босқичи гувоҳи бўлдик. Бу факт турнирдаги қолган ўйинларни янада қизиқарли қилади”, — деди Инфантино.
Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида саккизта ўйин қолди. 9 ва 10 декабрь кунлари жаҳон чемпионатининг ярим финал чипталари ўйналади. Хорватия Бразилияга, Нидерландия Аргентинага, Англия Францияга, Марокаш Португалияга қарши баҳс олиб боради.



