Иньеста: "Реал"га қарши ўйинда "Барселона" яхши ҳолатда бўлади"
Aslanov Jasurbek
6 ноя 2015, 14:47
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андреас Иньестанинг сўзларига кўра, унинг жамоаси "Реал"га қарши Испания чемпионатининг 12-тур учрашувида яхши ўйин намойиш этади.
"Реал"га қарши баҳсда яхши ҳолатда бўламиз, аммо унгача "Вильярреал"га қарши ўйинга тайёрланишимиз керак. Улар тўпни ўзида ушлаб туришни севадиган кучли рақиб" - дейди Иньеста.