Иньеста бугун “Барселона” билан шартномани узайтириши мумкин

19 дек 2013, 12:24
Ҳафта бошида “Барселона” раҳбарияти, Андрес Иньеста ва унинг агенти билан музокара олиб борган эди.

Томонлар шартноманинг сўнгги шартлари бўйича келишувга эришишди ва энди шартномани расмий эълон қилиш қолди холос.

Rac1 берган хабарга кўра, “Барселона” Иньеста билан шартномани узайтиргани ҳақида бугун эълон қилиши мумкин.


Манба: sports.ru