Иньеста "Барселона" билан шартнома узайтириш борасида бир тўхтамга келмади

Aslanov Jasurbek
20 апр 2017, 12:12
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста клуб билан шартнома узайтириш борасида якуний қарор қабул қилгани йўқ.

Маълумотларга кўра, Испания терма жамоаси футболчиси Каталония клуби раҳбариятининг режаларини тушуниб олмоқчи. Масалан, футболчи жамоа келаси мавсумда қандай ўйнашига қизиқмоқда. Бундан ташқари, Иньеста кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Иньеста "Барселона"нинг таклифидан қониқмади, унга молиявий шартлар ёқмаяпти.

Андрес Иньеста жорий мавсум ЛаЛиганинг 19 та учрашувида майдонга тушиб, 3 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser

Сўнгги янгиликлар

Барча ›