Иньеста "Барса" сафида ўзининг юбилей голини урди

Aziz Tukhtamuradov
24 мар 2014
"Реал" дарвозасига киритилган гол "Барселона" ярим ҳимоячиси Андреас Иньестанинг жамоа учун урган юбилей - 50-голи бўлди.
Кўк-анорранглилар расмий сайтининг хабар беришича, ушбу голлардан 33 таси Испания чемпионатида, 10 та Чемпионлар Лигасида, 6 та Испания Кубогида ва яна биттаси мамлакат суперкубогида урилган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.com