Independent: Санчо "Манчестер Юнайтед"га ўтишга рози бўлди

Mirjalol Normatov
30 мар 2020, 20:28
Дортмунднинг "Боруссия"си вингери Жейдон Санчо фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиради.

Футбол оламидаги энг ёш вундеркинд футболчи сифатида кўрилаётган Санчо учун "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жиддий рақобатлашишди. Ўз навбатида "Юнайтед" Санчога асосий таркибни кафолатлаган ва катта мақсадларни кўзлаган.

"Independent" хабарига кўра, келаси мавсумда Санчо "Манчестер Юнайтед" либосини кияди ва ҳафтасига 450 минг евро маош олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal