Инда: "Неймарнинг отаси ПСЖ билан музокараларни давом эттиряпти"

Aslanov Jasurbek
24 май 2016, 15:23
"Барселона" ҳужумчиси Неймар ПСЖ билан музокараларни давом эттиряпти, дейди испаниялик журналист Эдуардо Инда.

Олдинроқ Париж клуби бразилиялик хизматларига қизиқиш билдираётган эди ва футболчига молиявий жиҳатдан жуда ажойиб таклиф юборган. Агар Неймар уни қабул қилганида, жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланар эди.

"Айни дамда Неймарнинг отаси ПСЖ билан музокараларни давом эттиряпти. 24 май куни парижликлар вакиллари билан учрашув белгиланган эди, аммо бу содир бўлмади, чунки кимдир кела олмади. Буни тасдиқлайман" - дейди Инда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›