Инчеон 2014. Юнон-рум кураши. Яна битта кумуш...
30 сен 2014 16:04
Янгиликлар
Инчеон 2014. Юнон-рум кураши. Яна битта кумуш...
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг юнон-рум кураш баҳсларида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлмоқда.
71 кг. вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Дилшоджон Турдиев финалда Жанубий кореялик рақиби Жун Жихунга 0:4 хисобида имкониятни бой бериб қўйди ва делегациямиз ҳисобига яна битта кумуш медални қўшиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Дилшоджон Турдиев финалгача туркманистонлик Шермат Пермановни 4:0 ҳамда япониялик Фужимура Цутомуни 4:0 ҳисобларида мағлубиятга учратганди.
Фикрлар