Инчеон 2014. Рашид Қурбонов Осиё ўйинлари чемпиони!
29 сен 2014 15:56
Янгиликлар
Инчеон 2014. Рашид Қурбонов Осиё ўйинлари чемпиони!
Ҳозиргина Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг эркин кураш мусобақаси 74 кг. вазн тоифасидаги финал баҳси якунланди.
Унда ҳамюртимиз Рашид Қурбонов олтин медал учун баҳсда эронлик Иззатулло Акбаризаринколаи билан ҳисоб-китоб қилди.
Бу ерда тажриба барибир ўз сўзини айтди. Рақибидан беш ёшга каттароқ бўлган Қурбонов 3:1 ҳисобида зафар қучиб, терма жамоамизга бешинчи олтин медални тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, Рашид Қурбонов финалгача бўлган йўлда ҳиндистонлик Ядав Панчамни 3:1, туркманистонлик Рамазан Қамбаровни 4:0, япониялик курашчи Дайсуке Шимадани 3:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

Фикрлар