Инчеон-2014. Ироқ Ўзбекистон ёки Саудия Арабистонини кутмоқда

Narzulla Saydullayev
26 сен 2014, 14:31
Инчеондаги Осиё ўйинларининг 1/8 финалидан ўрин олган яна икки ўйин якунланди.
Ироқ ва Тожикистон ўртасидаги ўйинда араблар 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб чорак финалга чиқишди. Айнан Ироқ Ўзбекистон - Саудия Арабистони жуфтлиги ғолиби билан якшанба куни куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси бугун Саудия Арабистонига қарши ўйнайди. Баҳс соат 16:00да бошланади.

26 сентябрь (13:00)

Ироқ - Тожикистон 4:2
Голлар
: Ҳумам Тариқ 7, Салам Шокир 47, Али Аднан Ҳадим 62, Мустафо Надим 84 - Дилшод Восиев 37, Фатҳулло Фатҳуллоев 87.

Вьетнам - БАА 1:3
Голлар
: Нгуен Хуй Хунг 87 - Саид Ал Хатири 21, Сауф Ал Меқбали 61, Саид Ал Аҳбаби 90+3.

16:00
КХДР - Индонезия
Ўзбекистон - Саудия Арабистони



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›