Инчеон-2014. Эртага футбол мусобақаси учун қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
20 авг 2014, 22:05
Хабарингиз бор, шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида Осиё Ўйинлари бўлиб ўтади.
Эртага, 21 август куни  ушбу мусобақанинг футбол мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси биринчи саватчадан ўрин олади ва шу саватчадаги жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олмайди.

Биринчи саватча: Жанубий Корея, Япония, БАА, Эрон, КХДР, Ўзбекистон, Уммон, Таиланд.
Иккинчи саватча: Қатар, Қувайт, Вьетнам, Малайзия, Гонконг, Хитой, Ҳиндистон, Мальдив ороллари
Учинчи саватча: Фаластин, Сингапур, Иордания, Покистон, Қирғизистон, Бангладеш.
Тўртинчи саватча: Афғонистон, Индонезия, Ироқ, Лаос, Непал, Саудия Арабистони, Тожикистон, Шарқий Тимор.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia