Иммобиле 61 йиллик рекордни такрорлади

3 фев 2020, 23:15
Италия А сериясининг дастлабки 21 турида ҳеч бир футболчи “Лацио” футболчисидан кўп гол ура олгани йўқ.

“Лацио” А сериянинг 21-турида СПАЛни йирик (5:1) ҳисобда таслим этди. Иммобиле эса мазкур баҳсда “дубл”га эришиб, голлари сонини 25 тага етказди. У бу кўрсаткич билан 1959 йилги мавсумда “Интер” ҳужумчиси Антонио Анжелилло ўрнатган рекордни такрорлади.

Анжелилло ўшанда 33 та гол киритганди. А серияда бир мавсумда энг кўп гол уриш борасида Жино Росетти ва Гонсало Игуаин (36) ўзига хос рекорд ўрнатишган.

Шунингдек, Иммобиле Италия А сериясининг сўнгги 10 йилликдаги тўпурарлари рўйхатида 123 гол билан Гонсало Игуаиндан ўзиб кетишга эришди.

“Лацио” айни пайтда Италия А серияси турнир жадвалида (битта ўйин захираси билан) 49 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Римликлар “Интер”дан икки, “Ювентус”дан беш очкога ортда қолишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: football.ua