UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   2 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Имкониятлар тенг тур Янгиликлар

Имкониятлар тенг тур

Биргина "Олмалиқ" - "Қизилқум" ўйинида Игорь Шквирин жамоасини ўз майдонида тўп тепиш эвазига қўлга киритиладиган устунликни инобатга олмаса, қолган ўйинлардаги имкониятлан теппа-тенг.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар:
М. Муҳаммедов (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50%



Зоминда бўлиб ўтадиган ўйинда "Сўғдиёна" Муборак клубига муносиб қаршилик қилиши кутилмоқда. Сабаби қачондир Даврон Файзиев жамоаси ғалабасиз серияга барҳам бериши керакку. "Машъал"га панд бериши мумкин бўлган ҳолат бу майдоннинг сифатсизлиги бўлиши мумкин.

«Андижон» (Андижон) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Ташкент).
Имкониятлар: 50:50%



Ўтган мавсум олий лигада қолдирилган ва олий лигага чиққан клублар ўртасидаги ўйин қизиқарли кечиши аниқ. Эдгар Гесс ўз вақтида "Шўртан"да фаолият олиб борган. "Андижон" ўз майдонида ҳар қандай рақибни шошириб қўя олишини биламиз. Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "Шўртан" дербидаги аламли мағлубиятдан сўнг ғалаба илинжида водийга ташриф буюради.

«Динамо» (Самарқанд) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
Имкониятлар: 50:50%



Самарқанд клуби ҳозирча ғалаба қозона олмаган учта клубдан бири бўлиб турибди. Бугун жамоа ўз мухлислари қаршисида ушбу қора анъанага барҳам беришга ҳаракат қилади. "Металлург" эса агар истаса ҳар қандай рақибни мағлуб этиши мумкин. Кетма-кет уч турдан буён ўз мухлисларини хурсанд қила олмаётган бекободликлар сафарда бўлса ҳам 3 очкони кўзлаб майдонга тушади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Имкониятлар: 50:50%



Қўқонликлар бугун яна бир катта футбол гувоҳига айланишади. Александр Мочинов бошчилигидаги "Бухоро" водийга келади. Бухороликлар ҳали олий лигада умуман ғалаба қозона олишмади. "Қўқон-1912" эса фақат илк турда уч очкони қўлга киритганди. Ниҳоят бугун мухлислар ўз суюклилари иштирокидаги ғалабали ўйинни кўришлари мумкин.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50%



Фарғона клуби олий лигада ҳозирча мағлуб бўлмаган яккаю-ягона клуб саналади. Мурод Исмоилов шогирдлари ўтган йил "Бунёдкор" майдонида дурангга эришишганди. "Қалдирғочлар" фақат "Локомотив"га қарши ўйинда очко йўқотишди холос. Шу боис бугунги баҳсда кимнидир фаворит ёки аутсайдер деб ҳисоблаб бўлмайди.


«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
Б. Намазов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Имкониятлар: 55:45%



"Олмалиқ" ўз майдонидаги учта ўйиннинг барчасида ғолиб бўлди. "Қизилқум" эса сафарда умуман зафар қучмади. Игорь Шквирин жамоаси ёқимли анъанани давом эттиришга ҳаракат қилишади. Навоийликларга Олмалиқда жуда қийин бўлиши аниқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика