

"Ўйин ажоитажга сабаб бўлади. Бу ўзбек мухлислари учун катта байрам бўлади. Ушбу ўйин ўтказилаётганидан хурсандман. Ўзбек футболчилари доим кучли ва истеъдодли бўлиб келишган. Ўзбекистон терма жамоасини Қирғизистон ёки Собиқ Иттифоқнинг бошқа терма жамоаларидан кучли деб ҳисоблайман.
Ўйин ўртоқлик ўйини мақомида бўлсада, Россияга қарши ўйин яхши бўлади. Ғалаба Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари учун катта мотивация вазифасини бажаради. Умид қиламанки, яхши ва дўстона учрашув бўлади", - деди Зейтуллаев.



