
"Реал" мени сотиб олишни истаганди, аммо "Боруссия Д" уларга рад жавобини берган. Мени ҳозирги шартномам яна икки йилдан сўнг якунланади. Лекин жароҳатим туфайли бир йилдан ошиқ вақтни майдондан ташқарисида ўтказиб юбордим. Келажакда ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўриш ниятим йўқ эмас. Англия ёки Испаниянинг бирор бир топ клуби сафида ўйнашга йўқ демасдим.