UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  2 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  5 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  20 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  10 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  11 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3

Илк учрашувга 25 кун қолди. Эртага БААга парвоз... Янгиликлар

Илк учрашувга 25 кун қолди. Эртага БААга парвоз...

Эртага Тошкент вақти билан соат 08:25да Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўз бортига олган "ҳаво кемаси", БААга учади. Бу сафарги йиғинда сайтимиз ўқувчилари зерикиб қолмайдилар.
Октябрь ойида бўлиб ўтган йиғин каби "Футбол Экспресс" газетасининг кўмаги билан "CA" ҳам терма жамоамизнинг ҳал қилувчи йиғинида иштирок этади. Албатта, бу хабар кўплаб ўқувчиларни қувонтириши табиий. Кундаликлар, видео ва фотомақола. Футболчиларимиз билан эксклюзив интервьюларни жойидан туриб сизларга тақдим этамиз.

Дубайда бир эмас, учта жамоага қарши жиддий баҳс олиб борилади. Ундан ташқари бугун Алишер Никимбаевнинг менга маълум қилишича, "Ал Шабаб" ва "Ал Айн" клублари ўртасидаги қолдирилган учрашув 22 декабрь куни бўлиб ўтар экан.

Албатта, Азиз Ҳайдаров иштирокидаги БАА чемпионатининг марказий учрашувини томоша қилиш орқали, ундаги воқеаларни Сизларга етказамиз. Агар "Ал Шабаб" мазкур учрашувда ғалаба қозонадиган бўлса, турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олади. Бу ерда "Ал Айн"нинг яна битта захира ўйини қолади. Азизнинг ўйинини кўришдан ташқари, бирйўла "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби асил кучига баҳо берамиз.

Ҳозирча шулар. Бугунга қисқа бўлди, ҳаммаси эртадан бошланади. Демак, кутамиз, ўқиймиз ва терма жамоамизга омад тилаймиз!

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика