Иличич “Аталанта” ихтиёрига қачон қайтиши маълум

Eldor Akmurzayev
6 сен 2020, 19:50
Йосип Иличич кейинги ҳафта бергамоликлар қароргоҳига қайтиб келади, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Август бошида словениялик форвард оиласида юзага келган муаммо, аниқроғи, рафиқасининг ҳиёнатини ўз кўзи билан кўргани сабаб тушкунликка тушгани ва футбол билан хайрлашмоқчилиги ҳақда гап-сўзлар тарқалганди.

Иличич 2019/20 йилги мавсум “Аталанта” сафида барча мусобақаларда 34 баҳсда майдонга тушиб, 21+9 натижа кўрсатган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport