UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Мусиала операция қилинди  0 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  4 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди” Янгиликлар

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди”

Айни дамда “Қўқон-1912” футболчилари билан бир қатор жамоа мухлислар клуби ҳам иккинчи даврага жиддий ҳозирлик курмоқда.

Илҳом Қундузов бошчилик қилаётган мухлислар клуби мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам футолчиларни қўллаб-қувватлаш борасида бошқаларга ўрнак бўлишни мақсад қилишган. Хусусан, биринчи даврадаги айрим сафар ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби кўпчиликнинг ҳавасини келтирганди.

Иккинчи давра арафасида “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби раиси Илҳомжон Қундузов билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Футболчилар қатори “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби ҳам иккинчи даврани интиқлик билан кутмоқдамиз, деб сўз бошлади Илҳомжон Қундузов. – Айни дамда қўқонлик футбол ихлосмандларининг кайфияти аъло. Улар жамоадаги ўзгаришлардан хурсанд бўлишмоқда. Ўйлайманки, иккинчи даврада “Марказий” ўйингоҳга мухлислар ташрифи яна ошади. Жамоамизнинг ёзги трансферлари мухлисларга манзур бўлди. Ҳамма бош мураббий Нўъмон Ҳасановга катта умид боғлаган. Клуб раҳбарияти ҳам бизга етарлича шароитларни яратиб беришди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз.

Айтганча, Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги “Бухоро”га қарши бўладиган ўйинни бевосита стадионда кузатиш мақсадида 10 нафарга яқин мухлис Бухорога боришди. “Бухоро” жамоаси мухлислар клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйганимиз боис, бухороликлар ҳам бизнинг ишқибозларимизни яхши кутиб олишди. Бухоролик мухлисларга ҳам раҳмат айтамиз.



Яна бир гап. Ҳақиқий мухлис дегани ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоани қўллаб-қувватлайди. Футболда ҳар доим ҳам ўзимиз кутган натижа қайд этилавермайди. Шундай бўлса-да, фидоий мухлислар ҳамиша жамоа билан бирга бўлишади. Бу албатта таҳсинга лойиқ. Қувонарлиси, “Қўқон-1912” жамоасининг фидоий ишқибозлари бисёр. Биз ҳеч қачон севимли жамоамизни ёлғизлатиб қўймаймиз.

Иккинчи даврада “Қўқон-1912” жамоасига омад тилаймиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика