UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  0 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  47 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  5 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  66 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун) Янгиликлар

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун)

Авваллари бу мусобақа Ёшлар Лигаси ёки ўринбосарлар чемпионати деб юритилар эди.

Унда сиз яшил майдонда собиқ юлдузларнинг тўп тепаётганини кўришингиз мумкин эди. Ҳаттоки, бир вақтлар газеталарда Ёшлар лигасининг фахрий юлдузлари номи остида мақола ҳам чиққанди. Энди эса бу мусобақада фақат ёшларни кўряпмиз. Собиқ юлдузлар эса уларга устозлик қилмоқда. Айтиш мумкинки, ўринбосарлар жамоаларида бир вақтлар ўз клуби сардорлари, терма жамоа юлдузлари, яқин ўтмишнинг номлари ҳам борлигини кўришимиз мумкин. 

Андрей Пятницкий - "Динамо"

Катта авлод вакиллари Андрей Пятницкийни "Пахтакор"даги ўйинлари орқали яхши танишади. У бутсаларини михга илгач Россиянинг бир нечта клубларида, академияларида ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатди. Собиқ тўп тепар жорий йилда Вадим Абрамовнинг таклифига кўра Самарқанднинг "Динамо" жамоасида иш бошлади. Пятницкий клубнинг ўринбосарлар жамоаси бош мураббийига айланди. Унинг шогирдлари биринчи турда Наманганда "Навбаҳор" ёшларидан устун келди (2:1). Унга мураббийлар штабида самарқандлик мухлисларга яхши таниш Умид Абдураҳмонов кўмаклашмоқда. 

Ботир Қораев - "Насаф"

"Насаф" ўринбосарлар жамоасида бир неча йиллар фаолият олиб борган Зафар Холмуродов бу йил ўз ўрнини Ботир Қораевга бўшатиб берди. Ўзи эса фарм жамоага йўл олди. "Насаф"да техник директор сифатида ишлаётган Ботир Қораев бу мавсумдан клубнинг ўринбосарларини ҳам бошқаряпти. Ҳозирча унинг бошчилигида ёш қаршиликлар ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. Илк турда уйда "Олимпик"га енгилган бўлса, иккинчи турда акалари каби "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади. Қораевнинг мураббийлар штабидан яна икки нафар собиқ футболчи Ҳамза Каримов ва Ботир Қодирқулов ўрин олган. 

Илҳом Суюнов - "Пахтакор"

"Пахтакор" сўнгги йилларда жамоага ўзининг собиқ юлдузларини ортга қайтараётганини биласиз. Камолиддин Тожиев, Павел Бугало, Акмал Холматов эндиликда мураббий лавозимида ўз тажрибаларини бўлишишмоқда. Жамоанинг собиқ сардори, 27-рақамни машҳур қилган Илҳом Суюнов ҳам айни вақтда "Пахтакор"да. Илҳом Суюнов бу мавсумда U-21 жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб боряпти. Унинг ўғли Ислом Анваров бугун ўз кучи билан асосий таркиб машғулотларигача етиб келди. 

Шерзод Шарипов - "Бунёдкор"

Яқин ўтмишда ҳар бир жамоанинг "Тико" лақабли футболчиси бўлар эди. Самарқанднинг "Динамо" жамоасида Шерзод Шариповга ҳам шундай ном беришган. Футболчилик фаолиятида Самарқанддан ташқари "Навбаҳор", "Локомотив", "Бухоро", "Андижон" жамоаларида тўп тепган футболчи ҳозирги кунда "Бунёдкор" U-21 жамоасида Жамолиддин Раҳматуллаевнинг мураббийлар штабидан жой олган. 

Садриддин Абдуллаев - "Локомотив"

Садриддин Абдуллаев бутсаларини михга илгач "Локомотив"да қолишга қарор қилди. Дастлаб U-18, кейин эса U-19 жамоасини бошқарди. Ўтган мавсумда сўнгги турларгача чемпионлик учун курашиб келган ёш "темирйўлчилар" мавсумни 4-ўринда  якунлашди. Бу йилдан бошлаб Садриддин Абдуллаев "Локомотив" ўринбосарларига устозлик қилмоқда. Мавсумни дуранг билан бошлаган Абдуллаев жамоаси кейинги ўйинда "Олимпик" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Садриддин Абдуллаевга Собир Усмонхўжаев, Руслан Матниёзов ёрдамлашмоқда. 

Зоҳид Абдуллаев - "Металлург"

Бекободнинг "голеадори" Зоҳид Абдуллаев 2 йил олдин "Металлург"да катта футбол билан хайрлашди. Ўз вақтида тўпурарлик қобилиятини кўрсатган, терма жамоа мураббийлари назарига тушган ҳужумчи узоққа кетмади ва "Металлург" ўринбосарлари мураббийлар штабидан жой олди. Яна бир маълумот айтиш мумкинки, унинг фарзанди Беҳруз Абдуллаев "Металлург" U-19 жамоасида тўп тепяпти. У ўтган мавсумда 13та ўйинда майдонга тушди ва 9 та голга муаллифлик қилди. Клуб ўринбосарларида бош мураббий Абдували Мўминовга жароҳатлар сабаб яшил майдон билан эрта хайрлашган, 2011 йил Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган Жавлон Мирабдуллаев ҳам кўмаклашаётганини айтишимиз мумкин. 

Алексей Николаев - "Сурхон" 

2002-2008 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя чизиғида тўп тепган Алексей Николаевни яхши эсласангиз керак. Собиқ футболчи "Пахтакор" академиясида бир неча йил 2006 йилда туғилган болалар билан ишлади. Николаев ҳозирги кунда эса "Сурхон" U-21 жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 мар 05:12:45
Haerullo
Нефтчида Азиз Алижонов U21 ни бошкармокда, Икбол Акрамов Мансур Саидовлар U19 да , Гайрат Хасанов дарвозабонларга мураббийлик килмокда.дарвоке кеча Динамо U21- Нефтчи U21 1-3 булди.
   
11 мар 19:34:00
Мирзаев А.
Пятницский ошиқча
   
11 мар 19:32:55
Muhammadxon Mamatov
Миша омадингни берсин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика