UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  112 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  7 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  3 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  8 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  7 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  10

Илҳом Шомуродов: “Жароҳатим у қадар жиддий эмас” Янгиликлар

Илҳом Шомуродов: “Жароҳатим у қадар жиддий эмас”

Хабарингиз бўлса керак, олий лиганинг 18-турида “Насаф” жамоаси “Локомотив” майдонига сафар уюштирди. Марказий ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида қаршиликлар билан жой алмашди. Мазкур ўйиннинг иккинчи таймида “аждарлар”нинг маҳоратли ҳужумчиси Илҳом Шомуродов оёғидан жароҳат олиб, майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.
Эртага эса “Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. 25 сентябрь куни эса қаршиликларнинг Тошкентда ўтадиган Кубок финалида “Бунёдкор”га қарши финал ўйин кутиб турибди.

Мазкур бўлажак муҳим ўйинларга қадар Шомуродов ўзини тиклаб оладими ёки “Насаф” бош мураббийи олдида бу борада муаммо келиб чиқадими? Бунга аниқлик киритиш мақсадида ҳужумчининг ўзи билан суҳбатлашдик.

- “Локо” билан ўйиннинг иккинчи бўлим бошларида оёғимнинг тўпиғидан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдим. Шу боис учрашув ҳақида аниқ бир нима айтишим қийин – дейди Илҳом Шомуродов.

- Ўша вазиятни қандай тушунтириб бера оласиз?

- Майдоннинг ҳар бир қарич ерида жиддий кураш кечди. Сабаби ўйиннинг аҳамияти ҳар иккала жамоа учун ҳам юқори эди. Жароҳат олган пайтимда эса, “Локомотив”нинг легионер ўйинчиси Оника билан тўп учун курашда, молдавиялик футболчи тўпни олиб қўйиш истагида “подкат” ташлади, шунда мен оёғимни кўтариб, сакрай олмадим. Футболчининг жон жаҳди билан ташлашаниши натижасида оёғимнинг тўпиғи лат еди. Шифокорларимиз шундан сўнг, мураббийларга мени бошқа футболчига алмаштиришларини сўради ва мени шу оннинг ўзидаёқ стадиондан тўғри, шаҳардаги клиник шифохонага олиб борди. У ерда малакали шифокорлар оёғимни лат еган жойини рентган қилди ва шундан сўнг маълум бўлдики, жароҳат у қадар жиддий эмас.

- Лекин шунга қарамай, оёғингизга гипс қўйишгани ҳақида маълумот олдик...

- Тўғри, гарчи оёғим синмаган бўлсада, шифокорлар маълум муддатга гипс қўйишни маъқул топишди. 4 кун ўтиб эса уни олиб ташлашди. Шундан сўнг, оёғимнинг ўша жойини даволаб боряпмиз. Насиб қилса, бугундан енгил машғулотларга қиришаман.

- Илгари ҳам бундай жароҳатларга дуч келганмисиз?

- Йўқ, бу биринчиси эди. Умид қиламанки, сўнггиси бўлиб қолади.

- “Насаф”ни олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди. Яъни эртага миллий чемпионат доирасидан ўрин олган, “Пахтакор”га қарши баҳс бор. Қаршидаги ушбу ўйиндан сўнг, жамоангиз 25 сентябрь куни Тошкентда “Бунёдкор” билан Кубок финалида ҳисоб китоб қилади. Бўлажак учрашувларда “Насаф”га ёрдам бера олмаслик эхтимоли бор экан-да?

- Афсуски ўз майдонимизда “Пахтакор”га қарши ўтадиган баҳсда майдонга туша олмайман. Бу ўйинга оз муддат қолди ва унгача тикланиш қийин кечади. Лекин насиб қилса, Кубок финалида ўйнашни ният қиляпман. “Бунёдкор” билан ўйинга қадар машғулотларда ишлаб, ўйнаш учун тайёр холатга қайтаман. Чунки бундай финал ўйинларида иштирок этишни барча футболчи орзу қилади. Шу боис мен ҳам 25 сентябрга қадар спорт формамни тиклаб боришга ҳаракат қиламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика