UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   1 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  5 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   17 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  2 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  7 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  15 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  60 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  32 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  60 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  26 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  813

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди Янгиликлар

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди

“Насаф” клуби ҳужумчиси Илҳом Шомуродов 7-турда “Металлург”га қарши майдонга тушди. Шундай қилиб Шомуродов олий лигада ўзининг 150-учрашувини ўтказди.
2004 йил олий лигада дебют қилган ҳужумчи ўша йили “Сурхон” клубида тўп тепганди. Ўзининг олий лигадаги биринчи учрашувини кимсан “Пахтакор”га қарши ўтказган. 11-турдан ўрин олган ўйинда у Александр Милляев ўрнига захирадан майдонга тушганди. Дастлабки мавсумда 20 ёшли Илҳом 10та ўйинда кўриниш берди.

2006-2007 йилларда “Тўпаланг” клуби шарафини ҳимоя қилган Шомуродов айнан шу клуб сафида олий лигадаги илк голини уришга муваффақ бўлган. Ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган “Трактор”га қарши кечган ўйинда Илҳом Шомуродов ўзининг илк голини урганди. Умуман икки йил давомида “Тўпаланг” сафида 27та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.

2008 йилги мавсумни Илҳом Муборакнинг “Машъал” клубида бошлади. Бир мавсум давомида 25та ўйинда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 6та тўп киритди.

2009 йилда эса ҳужумчи Қаршининг “Насаф” клубига кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар ушбу клуб шарафини ҳимоя қилаётган Шомуродов ўтган мавсум иккинчи даврасида “Бунёдкор” клубида ижарада ўйнади. “Қалдирғочлар” сафида олий лигада фақат 5та ўйинда майдонга тушди. “Насаф” таркибида эса шу кунгача 83та ўйин ўтказиб 26та гол уришга муваффақ бўлди.

Илҳом Шомуродовнинг олий лигадаги умуман кўрсаткичи: 150та ўйин, 8267 дақиқа, 34та гол, 9та сариқ карточка, 1та қизил карточка.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика