UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  0 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  6 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  1 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  15 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  2 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  1

Илҳом Қурбонов: “Тайёргарлик, трансферлар, Маҳмудов ва "Patrick" ҳақида” Янгиликлар

Илҳом Қурбонов: “Тайёргарлик, трансферлар, Маҳмудов ва "Patrick" ҳақида”

Муборакдаги сафаримиз чоғида табиийки “Машъал” клуби директори Илҳом Қурбонов билан ҳам учрашдик.
ОАВ ходимлари билан доимо яхши муносабатда бўлиб келган Илҳом Абдуғаниевич журналистлар билан ўтириб, барча саволларимизга жавоб бериб ўтди. Суҳбат давомида у кишининг теран фикрлари эътиборимизни тортди.

ТАЙЁРГАРЛИК ВА СЕЛЕКЦИЯ ҲАҚИДА
- Ўтган йили чемпионатни 5-ўринда якунланганмиз. Бу йил натижани янада яхшилаш учун жорий мавсумга пухта тайёргарлик кўришга интилдик. Йиғинлар Янгиер ва Тошкентда олиб борилди. Таркибда ўзгаришлар амалга оширилди.

- Бу борада ҳам 50х50 дейишим мумкин. Бизнинг 4 йилликка мўлжалланган режамиз бўйича бу йил ҳам эътиборимизни маҳаллий ёшларга қаратиш эди. Шу боис январь ойида асосан академиямиздан етишиб чиққан ўйинчиларни жалб этдик. Бу йил сафимизни Мўйдин Мамазулумов, Жаҳонгир Абдумўминов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров сингари ўйинчилар тарк этди. Мамазулумов шартномаси тугагани боис эркин агент сифатида жамоани тарк этди. Абдумўминов, Шукуров ва Шомуродовни эса “Олмалиқ” билан “Бунёдкор”га трансфер қилдик.



Лекин уларни ҳозир сизларга қанча суммага сотилгани ҳақида аниқ гап айта олмайман. Бу клубнинг ички сири. Лекин бир нарсани айтаман, Шомуродов ва Шукуровнинг трансферидан келиб тушган суммага Муборак шаҳрида сунъий майдон қуришни режалаштирганмиз. Яна шунингдек бошқа ўйинчиларни ҳам биринчи лига жамоаларига кетишига ортиқча қаршилик қилмадик. Шартномаси мавжуд ўйинчиларга битта шарт қўйганмиз. Яъни клубни бутунлай тарк этмоқчи бўлган футболчи академиядаги болалар учун маълум миқдорда тўп ёки бошқа жиҳоз олиб беради. Чунки унга ўз вақтида “Машъал” ҳам ҳаражат қилганлигини унутмаслик керак.  

ЛЕГИОНЕРЛАР ТЎҒРИСИДА

- Хорижлик футболчиларни таклиф этишдан олдин уларни пухта ўрганамиз. МДХ давлатлари орасида бугунги кунда украиналик легионерларни кучли деб биламан. Ўтган йили яна олий лигага қайтиб, иштирок эта бошлаганимизда таркибимизда биргина Андрей Деркач тўп тепди. Бизда академия ишлаб турибди. Бу пайтга келиб, ўрта савиядаги легионерларни олиб келишдан маъно йўқ. Кўп клублар хорижлик ўйинчини катта суммага олиб келиб, камига ПФЛга 50 миллион сўм миқдорида пул ҳам тўлайдида, кўпроқ ўйнатишга харакат қилади. Ваҳоланки аслида у легионер маҳаллий футболчилардан бир бош устун эмас.   

- Агарда бу йил сафимизга келиб қўшилган легионерлар билан шундай холат учраса, шахсан мен ўзимизнинг ўйинчиларга имконият берган бўлардим. Чунки маҳаллий футболчи билан камида 2 йиллик шартнома имзолаганмиз. Бизга кўпроқ шундай фойда бўлади. Легионер ўйинчиси эса бир мавсум ўйнаб кетаверади ва яна уни ўрнига бошқа футболчини топишга мажбур бўласиз.



- Бу йил икки нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказдик. Белоруссиядан Микита Букаткин ва Россиядан Виталий Ивановни жамоамизга таклиф этганмиз. Бу легионерларни ҳам юқори савиядаги деб бўлмайди. Аммо уларни олишга мажбур бўлиб қолдик. Чунки таянч ярим ҳимоясида Шаҳзод Шайманов жарохатга йўлиққан. Шу боис Букаткин билан шартнома имзолашга қарор қилдик. Ҳужумчи Виталий Ивановни фаолиятига назар ташлайдиган бўлсангиз чакки эмас. Кўрсаткичлари яхши. Умид қиламизки, улар ўзига билдирилган ишончни оқлайди.  

- Хорижлик футболчилар билан бир тўхтамга келгунга қадар айрим тушунмовчиликлар юз берди. Менимча бу бошқа легионерлар билан ҳам учраса керак. Яъни футболчи клуб талабларига мос келса, дарҳол унинг агентлари кўпайиб кетиб қолмоқда. Лекин биз алданиб қолмаслик учун ҳаммасини хужжат асосида ҳал этдик.

- Букаткин билан Ивановга тўланадиган сумма нархи у қадар юқори эмас. Деярли ўзимизнинг футболчиларники билан бир хил дейиш мумкин.   



ДОСТОН АБДУРАҲМОНОВ ХУСУСИДА
- Марказий ярим ҳимояга ўйинчи зарур эди. Шунда биз Достон Абдураҳмоновга қизиқдик. Тўғри унда жароҳат бор. Лекин жарохатидан фориғ бўлганидан кейин жамоамизга ёрдам беради деб ўйлайман. Нима учун айнан Абдураҳмонов? Чунки бошқа муносиб номзодни кўрмадик. Достонни “Бунёдкор”дан сотиб олганмиз.

ТАРКИБГА ЯНГИ КЕЛИБ ҚЎШИЛГАН БОШҚАЛАР ҲАҚИДА
- Ўз вақтида “Машъал” таркибида ўйнаб, мухлисларга танилган Жаҳонгир Жиямуродов яна жамоамизга қайтди. 28 ёшли футболчи Муборакдаги академия тарбияланувчиси ҳисобланади.

- Шунингдек мавсумлар оралиғида Иқбол Бобохоновни ҳам таркибга қўшиб олдик. 26 ёшли ҳимоячи бир неча йиллардан буён “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мудофаа чизиғида рақобат кўрсата олади деган умиддаман.

- Самарқандлик Абдулла Набиев ҳам эндиликда жамоамиз учун ўйнайди. Ўтган мавсумда у “Динамо”да 23та ўйинда майдонга тушган.

- “Бухоро”дан келган Фирдавс Асадов ҳам ҳали ўз сўзини айтади деган умиддаман.

Бу йил таркибга янги келиб қўшилган маҳаллий футболчилар билан икки йиллик шартнома имзоладик. Легионерлар билан эса бир йил муддатга мўлжалланган битим тузилди.




АЛИШЕР МАҲМУДОВ БИЛАН ТУЗИЛМАГАН ШАРТНОМА ҲАҚИДА
- Ҳақиқатдан ҳам Алишер Маҳмудовни бу йил жамоамизда кўрмоқчи бўлгандик. Шу боис у билан музокара ўтказиб, ҳаммасини оғзаки келишиб олгандик. Наманганлик футболчи Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида бизнинг клуб ҳисобига ўтганди ҳам. Шифокорларимиз унга керакли кўрсатмаларни берди. Аммо энди хужатлаштириш ишлари бошланадиган пайтга келганида, уни “Навбаҳор”га қайтариш борасида ташаббус билан чиқишди.

Жамоа устози Бахтиёр Ашурматов билан муносабатларимиз яхши. У киши Маҳмудовни “Навбаҳор”да қолишини сўради. Қолаверса Алишерни ўзи ҳам ортга қайтишни истади. Шунинг учун қаршилик кўрсатмадик. Агарда расман келишувга эришган Агарда расман келишувга эришган бўлганимизда пофессионалларча йўл тутган бўлардик. Бу каби холатларда таниш-билишчилик, ака-укачилик кейинги ўринда туради.
 




“PATRICK” ФИРМАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
- Клуб аъзоларини спорт кийимлари билан таъминлаш учун ўтган мавсум “JOMA” фирмаси билан ҳамкорлик қилгандик. Бу йил эса “PATRICK” келишувга эришдик. Сабаби шундаки бу фирма бизга айтилган дизайн бўйича либосларни тайёрлаб беради. Шунда ҳам ўзимиз истаган миқдорда. Бельгиянинг ушбу спорт фирмаси билан тўғридан-тўғри алоқага чиқдик. Тўғриси биз бу борада ҳар икки томон учун қулай бўлган келишув қилишни ўйладик.

Яъни ушбу спорт фирмасининг маҳсулотидан фойдаланиш билан бирга уни реклама қилиб борамиз. Бизга бунинг учун ушбу фирма қандайдир имтиёз қилиб бериши керак. Хуллас “PATRICK” билан ҳозирча бир йиллик келишув қилдик. Агарда келаси йил ҳаммаси биз ўйлагандек кечса ҳамкорликни давом эттирамиз. Аксинча холат юз берса, бошқа шундай фирмалар билан боғланиб кўрамиз. То ўзимиз истагандек келишувга эриша олмасак, изланаверамиз. “PATRICK” либослари сифат борасида ҳам бизга маъқул келди. Моддий жиҳатдан айтарли катта фарқ йўқ.  


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика