UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  25 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  101 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Илҳом Мўминжонов: "Ўтган йили осмонда эдик, бу йил пастда юрибмиз" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Ўтган йили осмонда эдик, бу йил пастда юрибмиз"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун кўрсатган ўйинимиз учун йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сабаби захира ўриндиғимиз тор, биз дастлаб Суннатилла Абдуллажоновни, ўйиннинг сўнги дақиқаларида Ойбек Қиличевни майдонга туширдик. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. 

Жароҳат олган футболчилар тез орада сафга қўшилиши кутилаяпти. Бугун ютсак бўларди, шундай бўлса ҳам қўлга киритилган бир очко билан барчани табриклайман. Иккита голли вазиятлардан фойдалана олмадик. "Олимпик"да деярли хавфли вазиятлар юзага келмади. Биз тезроқ бу чуқурликдан чиқиб кетишга ҳаракат қилаяпмиз.

- Ўзгаришларни кеч амалга оширганингизни сабаби нима?

- Захира ўриндиғимиз тор бўлгани сабабли ўйин темпига қараб ўзгаришларни амалга оширдик.

- Шуҳратилло Раҳмонов ва Шодиёр Ҳожиматовлар жамоада олиб қолинганми?

- Ҳа, улар биз билан бирга. Шодиёр Ҳожиматовни олиб қолдик, иккинчи даврадан жамоамизга ёрдами тегишига ишонаман.

- Шарич нега майдонга туширилмади?

- У ҳозир талабга жавоб бермаётган ҳужумчи ҳисобланади. Шу сабаб майдонга туширмадик. Суперлигада осон ўйин бўлмайди, секин-секин ўзимизга келиб оламиз деган умиддаман. Мухлисларимиздан яна бир бор узр сўрайман. Ўтган мавсум осмонда эдик, бу йил пастга тушиб қолдик. Жамоа таркиби янгидан шакллантирилди. Яхши футболчини жамоага олиб келиш қийин, лекин "Нефтчи"ни кўтараман деб келган ва жон куйдириб ўйнаётган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Ҳали ҳаммаси олдинда. Эртадан машғулотларга киришамиз.

- "Олимпик" билан жамоа биринчи бўлимда чўчиб ўйнагандек туюлди, буни қандай изоҳлайсиз?

- "Олимпик" бу ўша ўтган мавсум Про-лигада ўйнаган жамоа. "Насаф"дан ва "Динамо"дан футболчилар таркиб тўлдирилган. Ўтган мавсум улар билан ўйнаганмиз, дуранг натижа, ғалаба ва мағлубиятлар бўлган. Бу йил яна кўришдик. 

Биринчи бўлимда рақиб тезкорлик кўрсатди, бизга босим уюштирди. "Олимпик" таркибини ёш футболчилар ташкил этади, лекин ҳар бир чизиқда энг яхшилар жам бўлган. Меҳмонларда голли вазиятлар деярли бўлмади, улар бугунги дуранг натижада хурсанд бўлишди деб ўйлайман. Биз аксинча икки очко йўқотдик. 

- "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида фикрлангиз қандай?

- Ҳозир ҳеч бир ўйин осон ўтмайди. Бу ўйинга қадар Сирожиддин Қўзиев сафга қайтишига умид қилаяпмиз. Машғулотларда иштирок этмоқда. Лутфулла Тўраев ҳам тез орада машғулотларга киришади. 

- Қайдномага ёш футболчилар ҳам киритилмоқда. Ўтган турда Фахриддин Муҳаммадов 10 дақиқа атрофида ўйнади. Уни бугун ҳам майдонга тушириш мумкинмиди?

- Ёш футболчиларимиз ҳозир 18 ёшда. Уларнинг келажаги бор. Йил якунига қадар Фахриддин ва бошқа ёш футболчиларга имкон берамиз.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика