UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  8 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  19 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Илҳом Мўминжонов: "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф”

"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
- Учрашув оғир кечди. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлагандик. Бугун биринчи голни айнан ўйлаган режаларимиз орқали урганимиздан жуда ҳам хурсандман. "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф.

Олти ўйиндан буён биттадан ортиқ гол ура олмаётгандик. Бугун бу нохуш анъанага чек қўйдик. Лекин, шу билан бирга иккита гол ҳам ўтказиб юбордик. Рақиб ҳимоядаги йўл қўйган қўпол хатоларимиздан сўнг гол урди. Голлардан бирида дарвозабоннинг ҳам айби борлигини таъкидлашим зарур. Нима бўлган тақдирда ҳам йигитларга мағлубиятга учраётган вазиятдан чиқишгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қолаверса, бизни ажойиб тарзда тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди дейиш мумкин. Ғалаба қозониш учун нима етишмади? Бирозгина омад биздан юз ўгирди, деб ўйлайман. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни содир этдик. Азиз Турғунбоевнинг ўйини илиқ таассуротлар қолдирди. У аста-секин асосий таркибдан жой олиб бормоқда. Турғунбоев келажаги порлоқ футболчилар сирасига киради.
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика