UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  1 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  5 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  2 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  130 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9

Илҳом Мўминжонов: "Истеъфо? Мухлисларга натижа керак" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Истеъфо? Мухлисларга натижа керак"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов фикрлари билан ўртоқлашди.




- Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дейиш мумкин? Омадсизликлар давом этмоқда. Жамоа "чуқурлик"ка тушиб қолган. Бу ўз-ўзидан йигитларга таъсир қилмоқда. Бугун ўйинимиз чиқмади. 

Доимгидек стандарт вазиятда ҳимоячиларнинг қўпол хатоси эвазига гол ўтказиб юбордик. Олдинги чизиқда ҳеч нарса қилолмаяпмиз. 

Ҳужумчилар билан машғулотларда ишлаяпмиз. Кўпроқ ишлашимиз керак. 4 кундан кейин  "Олимпик" билан ўйнаймиз. Йигитлар қандай аҳволда эканлигимизни билиб туришибди. Буёғига вақт кўрсатади.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмаяпти...

- Кўряпсиз, захирамиз катта эмас. 2-3 турдан бери шу муаммо. Бугун ёшларни туширдик, чунки захирада сифатли футболчиларимиз йўқ. Кўпи жароҳат олган. Ишлашда давом этамиз. 

- Мухлислар, қолаверса, ижтимоий тармоқларда сизнинг истеъфонгиз ҳақида гапиришмоқда. Бунга қандай муносабат билдирасиз? 

- Мухлисларга натижа керак. Ҳар бир жамоада шундай. Олдинда ўйинларимиз бор. Ғалаба қозонмагунимизча ишлайверамиз.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика