UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  5 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

Илҳом Комилов: “Ўғил фарзандлик бўлдим” Янгиликлар

Илҳом Комилов: “Ўғил фарзандлик бўлдим”

“Қўқон-1912” жамоасига ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида келиб қўшилган ҳимоячи Илҳом Комилов оиласида қувончли кун.

Қўқонликлар билан шартномаси якунланган ҳимоячи жамоанинг янги мавсумдаги ўқув-йиғинларида кўринмаяпти. Биз Илҳомжон билан боғланиб бунинг боисини сўрадик.

“Ўтган мавсумни иккинчи ярмини Қўқонда ўтказиб, қўлимдан келганча мухлисларни хурсанд қилишга уриндим. Қўқон жамоаси билан йил сўнгигача шартнома қилган эдим. Ҳозирги кунда уйдаман. Оиламда қувончли воқеа содир бўлди. Биринчи фарзандим дунёга келди. Ҳозир мендан бахтиёр инсон йўқ, чунки яратган менга ўғил фарзанд тақдим қилди. Таклифларга келсак айрим жамоалардан таклифлар бор. Қайси жамоалардан эканлигини айтмай тура қолай.  Менга қолса яна Қўқонда ўйнамоқчиман. Албатта мураббийларга ҳаракатларим маъқул келса. Жамоа раҳбари билан телефон орқали гаплашдик, яқин кунларда “Қўқон-1912” машғулотларига қўшиламан”, - дейди Илҳом Комилов.

Акрамжон Мамадалиев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика