

Терма жамоамиз аъзоси Илҳом Ҳамроев Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Тайёргарлик аъло даражада бўляпти. Кўриб турганингиздек, жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий билан ишламоқдамиз. Кундан - кунга кучайиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйлайманки, ўртоқлик учрашувлари орқали яхши спорт формасига кириб оламиз. Жаҳон чемпионатида максимал ҳолатда бўламиз.
Таиланддаги турнир ҳаммамиз учун катта тажриба бўлади. Мураббийлар ҳар хил тактикаларни қўллашади. Бундай кучли рақибларга қарши ўйинлар билан ҳар томонлама тайёргарланамиз",- дейди Илҳом Ҳамроев.



