UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  1 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  6 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  53 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2

Илҳом Алижонов: "Андижон" ишқибозларини "Боруссия Дортмунд" мухлисларига ўхшатаман" Янгиликлар

Илҳом Алижонов: "Андижон" ишқибозларини "Боруссия Дортмунд" мухлисларига ўхшатаман"

"Андижон"нинг Туркиядаги йиғини режа асосида давом этяпти.

Янги мавсумга тайёргарлик, машғулотлар жараёнлари ҳақида "бургутлар" ҳимоячиси Илҳом Алижоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Андижон" ўтган мавсумда барқарор ўйин ритмига тушиб олишингизга қай даражада ёрдам берди?

- Ҳаммасини Суперлига кўрсатади. Про лигада даража бошқачароқ. Умуман олганда қониқдик. Чемпион бўлиб қайтдик. Футболни соғинган эдим. Ҳаммаси жойига тушяпти. 

- Энг ёдда қолган воқеа нима бўлди?

- "Турон" билан ўз майдонимизда дуранг ўйнаганимиздан сўнг Суперлигага чиқишимиз аниқ бўлиб улгурганди. Виктор Кумиковни олдига бориб оила қураётганимни, қайси санага тўй кунини белгилашимни сўрадим. Ҳаммани таклиф қилишимни айтдим. Виктор Балютович 1 ноябрь кунини белгилиб бердилар. Ўша куни жамоадаги барча келди, хурсанд бўлишди. Шуниси билан мавсум ёдда қолди. 


- Виктор Кумиков ва Александр Хомяковда услуб жиҳатдан ўхшашлик борми?

- Икки мураббий ҳам ақлли инсон ва талабчан.  Хомяков кичик детални эътиборсиз  қолдирмайди. Тактикалари айрим жиҳатлари ўхшаш.

- Водийда 2та талабчан мухлисларига эга "Навбаҳор" ва "Андижон"да ўйнагансиз. Бу икки жамоани мухлисларини Европадан кимга ўхшатасиз?

- "Андижон"ни Германия стадионларини ёндирадиган ишқибозларига ўхшатаман. "Боруссия Дортмунд" стадионини қаранг, ёндиришади. "Андижон" уйда ўйнаган куни байрам бўлади. Икки қўлимни кўтараман. Уларни хурсандчилигидан чарчоқларингиз чиқиб кетади. "Навбаҳор"ни АПЛ жамоаларига қиёслаш мумкин. Мухлислик умумий даражада. Фан клуб алоҳида ажралиб турмайди. Бирга нишонлаш, стадиондаги тўлқинлар Англияга тортиб кетади. Германияда алоҳида секторда, кийимларни кийиб олқишлашади. 

- Туркиядаги машғулотлар ўзимизга қараганда енгилроқ ўтяптими?

- Оладиган нарсаларимизни шу ерда ўрганиб олишимиз керак. 7та ўртоқлик ўйинлари кўп нарса беради. Орасида бир кун ҳам дам йўқ. Ўйиндан кейин ҳам машғулотлар бор. Индивидуал ишлаймиз. Яшашимиз яхши, таомланиш таъминоти зўр, 5 юлдузлик меҳмонхона. Лекин шунгача ҳам биз маълум бир йўлни босиб ўтамиз. 2 маҳал шуғулланамиз. Хомяков истаётган нарсани бажаришимиз керак. Туркияда ҳордиқ чиқариб юрдик ҳам дейлик, бизга ҳам ёқади денгиз соҳилига чиқиб дам олиб ётиш. Эртага майдонга ким чиқади? Бошқа одам келиб ўйнаб бермайди-ку! Хориж йиғин ўтказиш мақсад бу ерда барча шароит бор. Иқлим сабаб Ўзбекистонда тўлиқ машғулот ўтказиш қийинроқ.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика