Il Tempo: Наингголан «Ливерпул»га ўтишни истамади

Narzulla Saydullayev
1 янв 2015, 10:00
«Рома» марказий ярим ҳимоячиси Раджа Наингголан «Ливерпул»нинг таклифини рад қилди.
Мерсисайдликлар 26 ёшли футболчига йилига 4 миллион евро маош таклиф қилишганди, деб хабар бермоқда Il Tempo нашри.

Наингголан «Рома»да қолиб маоши икки баравар оширилишига умид қилмоқда. Ҳозир у Рим клубида йилига 1,5 миллион евро маош олмоқда.

Наингголан 16та ўйинда 3та гол урди ва 2та голли пас берди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru