UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  50 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  50 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Икромов терма жамоага муносиб футболчими? Янгиликлар

Икромов терма жамоага муносиб футболчими?

Гап "Бунёдкор" вингери Икромов ҳақида боряпти.

1998 йил пойтахтда туғилган футболчи "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Хабарингиз бор, у ҳам июнь ойида Саудия Арабистонида ўтказилган мундиал саралашида миллий жамоамиз билан иштирок этганди.

Ўшанда Вадим Абрамовга нисбатан кескин эътирозлар билдирилди. Чунки Саудия Арабистонига олиб кетилган Фарруҳ миллий жамоа либосига умуман муносиб эмас ва унинг позициясида кучлироқ вингерларимиз етарлича эди. Буни битта фактнинг ўзи исботлаб беради: Фарруҳ Икромов Ўзбекистон Суперлигасида сўнгги самарали ҳаратини амалга оширганига 1 йилдан ошиб кетган бўлиб, унинг "қуруқ" серияси давом этаётган ва "қалдирғочлар"нинг асосий таркиб ўйинчиси эмасди.

Орадан деярли 3 ой ўтди. Фарруҳ яна Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олди. Фақат бу гал унга нисбатан ҳеч ким эътироз билдирмаяпти. Бу чақирувчи ролида Абрамов эмас, Катанец (ёки Равшан Ҳайдаров) тургани билан боғлиқми? 

Йўқ, барчанинг фикрини футболчининг ўзи қисқа муддат ичида ўзгартириб ташлади. 

Икромов Саудиядан бутунлай бошқа одамга айланиб қайтди. Эътибор қилинг, у дастлабки баҳснинг ўзидаёқ (19 июнь, "Турон"га қарши) голсиз сериясига нуқта қўйди. Кейинчалик "Бунёдкор"нинг ҳужумдаги ҳақиқий етакчисига айланишни уддалади. Шерикларига нисбатан чиройлироқ ўйнаши туфайли мухлислари тобора ортиб бораётган вингер Суперлиганинг сўнгги 3 турида рақиблари дарвозасини ишғол қилгани ҳолда чемпионатимиздаги энг ёрқин номлардан бири бўлиб турибди. Ва айни пайтда миллий жамоамиз либосига энг муносиб йигитлардан бири ҳисобланади.

Буни ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам тасдиқлади: "Тахминимча, "Бунёдкор"нинг олдиндаги эсда қоларли трансфери Фарруҳ Икромов билан боғлиқ бўлади. 1 йил ичида яхшигина ўсиш бор". 

22 ёшли футболчининг танқидлардан тушкунликка тушиб қолмагани ҳамда тўғри хулоса чиқара олгани инсон сифатида ҳам анча кучли эканини билдиради. Журналистлар ичида Икромовнинг манзилига энг кескин танқидларни мен йўллагандим ("ФАРАЗ" лойиҳасининг дастлабки сони ҳамда "Тезкор студия" эфирларида). Терма жамоамизнинг Сречко Катанец қўл остидаги дастлабки йиғини бошланишидан аввал Икромов билан озгина суҳбатлашган бўлдик.

— Фарруҳ, мени танидингизми?

— Танимай бўладими? (кулади) Рости, сиздан жуда қаттиқ хафа бўлгандим. Умримда ҳеч ким менга нисбатан бунчалик кескин эътироз билдирмаган. Кейин ўйлаб кўриб, тўғри хулоса чиқардим. Танқидлар футболнинг бир бўлаги, бундан ҳеч ким қочиб қутула билмайди.

— Фаолиятингизда туб бурилиш содир бўлди. Захира футболчисидан "Бунёдкор"нинг асосий қуролига айландингиз, голлар уриб муҳим очколарни олиб беряпсиз. Сизни кучайтирган ўзгариш нима?

— Эътибор. Охирги 2 ойда мухлисларнинг чинакам эътиборини ҳис қилдим. Бу жуда муҳим. Эътибор нафақат футболчиларни, бошқа инсонларни ҳам кучайтирадиган яхши нарса.

— ПФЛ директори тез орада легионерга айланишингиз мумкинлигини таъкидлади. Бу борадаги режаларингиз қандай?

— Ҳозир "Бунёдкор" билан шартномам бор. Лекин агентларим ишлаяпти. Катта эҳтимол билан клуб алмаштираман. Буни вақт кўрсатади.

— Аниқроқ айта оласизми? Кейинги клубингиз қайси чемпионат вакили бўлади?

— Агентларим БАА ва Россия клубларидан таклифлар борлигини айтяпти. Қайси бири "Бунёдкор"га кўпроқ пул ўтказиб берса, ўша жамоага ўтаман.

— Демак, "қалдирғочлар" сафидан эркин агент сифатида кетмоқчи эмассиз...

— Шундай. "Бунёдкор" билан 2022 йилнинг охирига қадар мўлжалланган шартномам бор. Фақат шахсий манфаатларини ўйлайдиган бола эмасман. Таклифларни ўрганиш жараёнида, албатта, бунга ҳам эътибор қаратаман.

— Агентларингиз ҳақида батафсилроқ маълумот беринг.

— Юрий Белоусга тегишли "Soccer Career" агентлигининг мижозиман. Улар билан ҳам 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномам бор.

— Терма жамоа ёки хориж клубларида рақобат жуда кучли бўлади. Бунга тайёрмисиз?

— Албатта. Ҳар бир спортчида характер бўлиши керак. Бундан қўрқмайман. Насиб қилса, барчаси зўр бўлади.

— Энг муҳими, мендан ҳалиям хафамисиз?

— Йўқ, барчаси жойида. Фақат энди мени ёмонламанг (кулади)...

Ҳамон Икромовнинг терма жамоага чақирилишидан норозилар бўлса, ушбу факт сиз учун: Терма жамоамиз Саудия Арабистонида бўлиб қайтгач, Суперлиганинг 10-тур учрашувларига старт берилганди. Фарруҳ ортда қолган 7 та турда 6 гол билан Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди!

P.s. "Championat.asia"даги фаолиятим бошланганидан бери асосан танқидий мавзуларда қалам тебратяпман. Танқид қилинганлар инсон боласи. Улар хафа бўлишлари, муаллифни ёмон кўришлари аниқ. Ўз навбатида мен ҳам одамларга ёқиш учун куйиб-пишмайман. Аммо футбол оммаси ҳеч кимга нисбатан шахсий ғаразимиз йўқлигини билишини истардик. Икромовнинг эса кейинги фаолиятига омад тилаймиз. Номига муносиб бахтли, бахтиёр йигит бўлишдан ташқари, терма жамоамизни мундиалга олиб чиқиб халқимизни хушнуд қилиш ҳам насиб қилсин. Омад, Фарруҳ!

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика