Икромжон Алибоев Германияда муваффақиятли операция қилинди

Eldor Akmurzayev
24 фев 2021
Бу ҳақда "Сеул" ярим ҳимоячиси Instagram'даги саҳифаси орқали маълум қилди.

“7 ойлик оғриқлардан сўнг, бугун мени операция қилишди. Ҳаммаси (оғриқлар) тугади деган умиддаман, энди барчасини бошидан бошламоқчиман, мени кутинг, тез кунларда майдонга қайтаман”, дея пост қолдирган Алибоев.

Аввалроқ, Ўзбекистон ТЖ шифокори Аброр Пирриев Алибоевни кўпдан бери чов соҳаси билан боғлиқ муаммо қийнаётгани, у жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Германияни танлагани ва барча ҳаражатлар футболчининг ҳисобидан бўлиши ҳақида хабар берганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia