UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  4 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  8 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  10 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  267 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Икром Алибоев: "Локо"нинг вазифаси - чемпионлик. Менинг асосий мақсадим - "кучли бешлик"ка йўл олиш" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Локо"нинг вазифаси - чемпионлик. Менинг асосий мақсадим - "кучли бешлик"ка йўл олиш"

Яқиндагина Австрияда йиғин ўтказиб қайтган "Локомотив" жамоаси Тошкентга қайтиб келди. "Темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев сафар таассуротлари, жамоанинг иккинчи даврадаги мақсади ва ўзининг шахсий режалари ҳақида сайтимизга қисқача интервью берди.

"Жамоамиз билан иккинчи даврага тайёргарликни Австрияда олиб бордик. Ҳаммаси режа асосида ўтди. У ерда тўртта назорат учрашуви ўтказдик. Барча ўйинларда қатнашдим. Жароҳатимдан фориғ бўлдим. Иккинчи давра ўйинларида майдонга қайтаман", - дея гап бошлади Икром Алибоев.

- "Локомотив" иккинчи даврада пешқадамликни ўз қўлига олишига ишонасизми?


- Буни ҳаммасини вақт кўрсатади. Бизнинг мақсадимиз доимо биринчи ўринни қўлга киритиш. Бу мавсумда чемпионликни қўлга киритишни истаймиз. Иккинчи даврадаги барча беллашувларни ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон Кубогининг ярим финал баҳсидаги рақибларингиз "Насаф" бўлади. "Локомотив" ушбу тўсиқдан ўта оладими?

- Финалга йўл олишимизга ишонамиз. "Насаф" жуда ҳам кучли жамоа. Қаршиликларда жамоавий ўйин жуда яхши йўлга қўйилган. Деярли барча футболчилари 5-6 йилдан буён бирга ёнма-ён тўп тепишмоқда. Биз эса ўтган йилги натижамизни такрорашга уриниб кўрамиз.

- Сизга бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими?

- Ҳеч бир жамоа шахсан менга таклиф билан чиққани йўқ. Балки жамоага бу борада таклифлар бўлгандир. Бу борада хабардор эмасман. Бу масалада ҳаммасини клуб ҳал қилади. Ўзбек футболчиларининг биринчи мақсади европада тўп тепиш. Ўзимга келадиган бўлсак, менинг асосий мақсадим европанинг ўртамиёна чемпионатида эмас, балки кучли бешлик жамоаларининг бирига ўтиш.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика