Икром Алибоев "Локомотив" билан машғулот ўтказди
03 мар 2020 16:19
Янгиликлар
Икром Алибоев "Локомотив" билан машғулот ўтказди
"Локомотив" собиқ футболчиси, бугунги кунда Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Икром Алибоев "темирйўлчилар" машғулотида иштирок этди.
Маълумки, Хитойда тарқалган коронавирус сабаб кўп жойларда футбол ўйинлари ўтказилмаяпти. 29 февраль куни бошланиши кутилган Жанубий Корея чемпионати ҳам номаълум муддатга қолдирилган.
"Сеул" бугун Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳсини ўтказиши лозим эди, лекин коронавирус сабаб учрашув бошқа кунга қолдирилди. Натижада легионер футболчиимиз клуб раҳбариятидан рухсат сўраб Ўзбекистонга келди. У ўз спорт формасини ушлаб туриш мақсадида "Локо" билан машғулот ўтказди.
"Локомотив" стадионига яна келганимдан хурсандман, бу ер мен учун иккинчи уйдек бўлиб қолган. Футболчилар билан кўришдим, жамоа машғулотида иштирок этдим. Ҳозирча ҳаммаси зўр", - дейди Алибоев.






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар