

Биз футболчининг фикрлари билан қизиқдик.
Икром Алибоев: "Аввало голимни 1-турнинг энг чиройли деб топганларинг учун раҳмат айтаман! Гол ҳақида нима дейишим мумкинми? Ислом ака Тўхтахўжаев мени яхши позицияда турганимни кўрди ва аниқ пас билан яхши вазиятга олиб чиқди. Менда фақат дарвоза томон зарба бериш чораси қолганди ва зарба бердим... Ислом ака Осиё чемпионлар лигаси доирасида "Ал Ваҳда"га урган голимга ҳам пас берганди. Агар Ислом Тўхтахўжаев менга кўпроқ пас бериб турсалар, голларим сонини янада ошириб олар эдим (кулади)".
Турнинг энг чиройли голи муаллифи - Икром Алибоев ВИДЕО




