UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Иккинчи лига. “Жомбой” ғалаба қозонди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди Янгиликлар

Иккинчи лига. “Жомбой” ғалаба қозонди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди

Иккинчи лига чемпионатининг 5-турида Жомбой туманининг “Жомбой” жамоаси ўз майдонида Пайариқ туманининг “Баҳор” жамоасини қабул қилди.
Унда мезбонлар қўли баланд келди.  Учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтди. Биринчи бўлимда томонлар очиқ ва ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Бироқ ҳар икки томон ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олмадилар.   

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси сингари қизғин курашларга бой ўтди. Ташаббусни қўлга олган мезбонлар рақиб жарима майдонида ҳафли вазиатлар юзага келтира бошлади.  Ўйиннинг 56 ҳамда  70-дақиқаларда мезбонлар  футболчиси  Лазиз Абдуқаҳҳоров рақиб дарвозасига тўп киритиб ўз ҳисобига дублни расмийлаштирди. Учрашувнинг 87 дақиқасида меҳмонлар ўйинчиси Умрзоқ Абдурасулов ўртадаги ҳисобни қисқартирган бўлсада аммо ўйиннинг сўнгги дақиқасигача 2:1 ҳисоби ўзгармади ва "Жомбой" ўз майдонида уч очкони қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг жомбойликлар 10 очко тўплаб гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди.


Иккинчи лига, 5-тур
12 июнь (жума)
“Жомбой”  (Жомбой тумани)  -  “Баҳор”  (Пайариқ тумани)  - 2:1
Ҳакамлар: 
Шерзод Камаров (Самарқанд) – 8,7, Жасур Қудратов (Иштихон) – 8,5, Жаҳонгир Бозоров (Ургут)  - 8,0.
Голлар: Лазиз АБдуқаҳҳоров (56,70)  -  Умрзоқ Абдурасулов (87).
Огоҳлантиришлар: Олангир Абдуғаниев (31) – (“Бахор” жамоаси), Лазиз Абдуқаҳҳоров (85) – (“Жомбой” жамоаси).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика