Иккинчи лига. Хоразм вилоятида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
13 июн 2014, 14:41
12 июнь куни Хоразм вилояти биринчилигининг иккинчи тур учрашувлари якунланди.
Мазкур турда Урганч Олимпия захиралари коллежининг икки жамоаси ўзаро рўпара келди. Ниҳоятда қизиқарли кечган учрашув 2:2 ҳисобида тугади. Яна бир дуранг натижа Гурлан туманида қайд этилди. У ерда  “Гурлан” жамоаси урганчнинг “Динамо” жамоаси билан муроса йўлини танлашди, 1:1. Учта учрашув эса йирик ҳисобда поёнига етди.

1-   гуруҳ.
“Умид ниҳоллари-2015” (Урганч шаҳри) - УрДУ (Урганч шаҳри) – 1:6,
“Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри) - “Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) – 2:2,
“Намуна” (Урганч шаҳри)  - “Наврўз” (Янгиариқ тумани) - 1:6,
“Боғот” (Боғот тумани) жамоаси бу турда дам олди.

2-гуруҳ.
“Шохобод” (Шовот тумани) - “Анжирчи” (Урганч тумани)- 2:1,
“Олимпия” (Урганч шаҳри)  - “Янгибозор” (Янгибозор тумани) – 4:1,
“Гурлан” (Гурлан тумани) –“Динамо” (Урганч шаҳри) -1:1,
     
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia