
Бу "Кьево" ва "Парма". Клублар янги мавсумда А Серияда иштирок этмаслиги мумкин. "Кьево"ни соҳта банк ҳисоби очишда, "Парма"ни келишилган ўйинларда айблашмоқда.
Прокурор жамоалар учун аввалги мавсумдаги ҳисобидан очко олиб ташлашни талаб қилади. Агар бу амалга ошса, "Кьево" турнирни тарк этадиган жамоалар сафига қўшилади, "Парма" эса А Серияга чиқиш имкониятидан айрилади.